Туркияда 2016 йилги давлат тўнтариши иштирокчилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда 2016 йилги давлат тўнтариши иштирокчилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда суд 2016 йилда мамлакатда амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш иштирокчиларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда бугун Anadolu Ajansı агентлигига таяниб "hudud24.uz" хабар берди.

Ушбу иш бўйича 475 айбланувчи қўлга олинган. Мамлакат прокуратураси маълумотларига кўра, Туркия қуролли кучларининг кўплаб собиқ зобитлари жанговар ҳаракатларда бевосита қатнашган.

Aгентликнинг маълумотларига кўра, суд ҳарбий ҳаракатларда қатнашган собиқ ҳаво кучлари учувчиси Хусейн Туркни 79 йил умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Судланган учувчи парламент биносига ҳаво ҳужумлари уюштирган эди.

Ноябрь ойи ўрталарида "The National Interest" газетаси Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш туфайли кўплаб турк учувчиларининг ҳибсга олиниши мамлакат ҳаво кучларига жиддий зарба бўлганлиги ва Aнқарани Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олишга мажбур қилгани ҳақида хабар тарқатди.

2016 йил июль ойида Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлган эди. 250 дан ортиқ одам воқеа қурбонига айланди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Ҳокимият воиз Фатҳуллоҳ Гуленни тўнтаришни ташкиллаштиришда айблади. Тўнтаришни қўллаб-қувватлашда гумон қилиниб бир неча минг киши ҳибсга олинган, улар орасида ҳарбийлар, полиция ходимлари, журналистлар ва прокурорлар ҳам бор эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!