Туркия ва Ғарб ўртасида кескинлик кучаймоқда

Туркия ва Ғарб ўртасида кескинлик кучаймоқда

Туркия ИИВ раҳбари АҚШнинг Анқарадаги элчисини турк жамиятини «қўзғальтириш»га уринишда айблаб, уни мамлакатдан «ифлос қўлларни олиб ташлаш»га чақирди.

Сулаймон Сойлунинг сўзларига кўра, айрим иттифоқчилар Туркияни беқарорлаштиришга ва ўтган йили Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир этилган теракт ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилмоқда.

Душанба куни АҚШ элчихонаси ўз фуқароларини Истанбул марказида терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Шундан сўнг дарҳол Швеция, Нидерландия, Буюк Британия, Франция, Швейцария ва Германия Истанбулдаги консулликларини вақтинча ёпди. Туркия ИИВ раҳбари буни «психологик уруш» деб атади ва Туркия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, «бу на дўстликка, на иттифоққа ярашмайди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!