Туркия ва АҚШ Сурияда биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди

Туркия ва АҚШ Сурияда биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди

Туркия ва АҚШ террорчилик таҳдидлари Сурия ҳудуди ёки унинг ортидан билдирилишидан қатъий назар, уларга қарши қатъий кураш олиб бормоқчи. Бу ҳақда икки давлатнинг қўшма баёнотида айтилган.

Ҳужжат Сурия бўйича юқори даражадаги Туркия-АҚШ ишчи гуруҳининг учинчи йиғилишига кўра қабул қилинган. Йиғилиш 7 декабрда Анқарада бўлиб ўтган.

“Туркия ва АҚШ Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги, суверенитетини ҳурмат қилади. Сурия ихтилофини сиёсий йўл билан ҳал қилиниши БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюцияси тамойилларига асосланиши керак”, дейилган хабарда.

Баёнотга кўра, Вашингтон ва Анқара жорий йил охиригача Суриянинг Манбиж тумани бўйича йўл харитасини амалга оширишда аниқ прогрессга эришишни ўз зиммаларига олади.

Ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши 2019 йил февралидан кеч ўтказилмаслигига келишиб олинган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!