Туркия ташқи ишлар вазири: "Россиянинг позицияси биз учун муҳим"
Россиянинг бир қатор глобал масалалар, жумладан, Кавказда давом этаётган тинчлик жараёни бўйича позицияси Туркия учун муҳим.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан CNN Türk телеканалида маълум қилди.
Туркия вазири Қора денгиз, Жанубий Кавказ, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка Анқара учун муҳим минтақалар эканлигини таъкидлаб, мамлакати бу соҳаларда самарали ташқи, иқтисодий ва хавфсизлик сиёсатини олиб бораётганини таъкидлади.
"Путин билан учрашувимда кўтарган саволларим қуйидагилар: биринчидан, Россиянинг Украинадаги уруш бўйича сўнгги позицияси қандай? Иккинчидан, Кавказда давом этаётган тинчлик жараёни ва Россиянинг бу ердаги позицияси биз учун муҳим. Уларнинг Фаластин масаласи, Ғазо масаласи бўйича позицияси ва улар нима муҳим деб ҳисоблайдилар", деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Фидан 17 июнь куни Россия-АСЕАН саммити доирасида Путин билан учрашди.
