Туркия Сурия президентини ағдариш ниятидами?

Туркия Сурия президентини ағдариш ниятидами?

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг айтишича, унинг мамлакати Башар Асадни Сурия президентлигидан ағдариш ниятида эмас.

Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори ва муаммоларни дипломатия йўли билан ҳал қилишни афзал кўради.

"Бизда Асадни ағдариш ёки ағдамаслик каби муаммо йўқ", деди у.

Туркия президентининг таъкидлашича, Анқара томонидан Суриядаги барча қадамлар, жумладан, Москва билан келишилган ҳолда, терроризмга қарши курашга қаратилган.

Аввалроқ Туркия ва Сурия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Башар Асад телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!