Туркия шимоли-ғарбидаги зилзила зонасида 181 та объект қайта қурилади

Туркия шимоли-ғарбидаги зилзила зонасида 181 та объект қайта қурилади

Туркия шимоли-ғарбидаги Дузже провинциясида уй-жой фонди мониторинги натижасида 5,9 магнитудали зилзила оқибатида 181 та бино жиддий шикастланганини аниқлади. Бу ҳақда Туркиянинг атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум маълум қилди.

Унга кўра, вазирликнинг 300 нафар ходими 23 ноябр куни зилзила содир бўлган ҳудуддаги 13185 та бинони текширишга жалб қилинган.

«Шикастланган барча объектлар зудлик билан бузилиб, ўрнига янги, хавфсиз ва зилзилаларга чидамли объектлар қурилади. Фалокат зонаси аҳолиси қисқа вақт ичида янги квартираларга эга бўлади», - деб ишонтирди вазир.

Аввалроқ Туркияда 23 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 04:08 да Рихтер шкаласи бўйича 5,9 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Зилзила эпицентри мамлакат шимоли-ғарбида, худди шу номдаги Дузже провинциясида жойлашган. Зилзила қурбонлари сони 93 кишига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!