Туркия ШҲТ саммитида иштирок этгани учун Европа Иттифоқига ҳисобот бериш ниятида эмас – Эрдўған

Туркия ШҲТ саммитида иштирок этгани учун Европа Иттифоқига ҳисобот бериш ниятида эмас – Эрдўған

Аввалроқ германиялик депутат Юрген Триттин Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиш истаги Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан “жавобсиз қолмаслиги”ни айтган эди.

Эрдўған Европа Иттифоқи Туркиянинг ўз сафига қўшишни ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери тўхтатиб келаётганини эслатди.

“Европа Иттифоқи унга яқинлашишга йўл қўймай бизни 52 йил ушлаб турар эканда ва кейин: “Нега у бу давлат билан учрашди, нега бошқаси билан учрашди?” деб сўрар экан. Мен музокаралар олиб бораман. Айни дамда Европа Иттифоқи олдида жавобгар эмасман”, – деди Эрдўған.

Аввалроқ Туркия президенти Анқаранинг ШҲТга аъзо бўлиш истаги борлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!