Туркия саудиялик журналистнинг ўлимида 15 кишидан иборат гуруҳни гумон қилмоқда

Туркия саудиялик журналистнинг ўлимида 15 кишидан иборат гуруҳни гумон қилмоқда

Туркия полициясининг тахминича, Истанбулга саудиялик мухолиф журналист Жамол Хошхожийни ўлдириш мақсадида Саудия Арабистонидан 15 кишидан иборат гуруҳ келган. Полиция улар Саудия Арабистони консуллигига у ерда журналист бўлганда келишганини ўрнатган, деб хабар берди The Daily Sabah нашри.

Таъкидланишича, бу кишилардан бир қисми Туркияга мунтазам рейс билан, қолган қисми эса Sky Prime Aviation Services’нинг хусусий самолётларида келган. Гуруҳ аъзолари Саудия Арабистони консуллиги яқинидаги Wyndham ва Movenpick меҳмонхоналарида тўхташган. Улар келган кунлариёқ Саудия Арабистонига қайтиб кетишган. 

Нашрдаги мақолада гумонланувчиларнинг суратлари ҳам келтирилган.

The Washington Post нашри учун ишлайдиган журналист Саудия Арабистони консуллигига кириб кетгач, изсиз йўқолган. Консулликда таъкидланишича, журналист у ерни тарк этган.

Manba: kun. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!