Туркия Россия билан боғлиқ муаммолар туфайли АҚШга яқинлашишни режалаштирмоқда

Туркия Россия билан боғлиқ муаммолар туфайли АҚШга яқинлашишни режалаштирмоқда

Россия билан келишмовчиликлар туфайли Туркия АҚШ билан муносабатларни яхшилашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Bloomberg” ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошларининг фикрига кўра, Анқара ташқи сиёсатини бир қатор омилларга қараб қайта кўриб чиқмоқчи.

Хусусан, гап АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғалабаси ва Европа Иттифоқининг санкциялар таҳдиди ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, Суриядаги вазият туфайли кескинлаша бошлаган Туркиянинг Россия билан келишмовчиликлари ҳам муҳим факт ҳисобланади. Зеро, ушбу ҳудудда Москва Башар ал-Асад кучларини, Анқара эса жангариларни қўллаб-қувватламоқда.

Яна Ливиядаги можаро юзасидан ҳам тортишувлар юзага келган. У ерда Россия Ливия миллий армияси, Туркия эса Триполида халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматга кўмаклашмоқда.

Агентлик манбаларидан бирининг сўзларига кўра, Туркия Байденнинг трансатлантик алоқаларга бўлган ишончи унга НАТОдаги шериклар билан келишмовчиликларни четлаб ўтишга ва узоқ кутилган қурол келишувлари эҳтимолини оширишга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!