Туркия "Қуръон"ни ёқишга рухсат берган Швецияни жиддий огоҳлантирди

Туркия "Қуръон"ни ёқишга рухсат берган Швецияни жиддий огоҳлантирди

Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар Швеция мудофаа вазири Пол Йонссоннинг 27 январга мўлжалланган Туркияга ташрифини «маъносиз» деб атади.

Германиядаги Рамштейн авиабазасида «Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи» (23 давлат вазирлари иштирокида) йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда турк вазири тарафдорларининг Туркияга қарши давом этаётган ҳаракатларига, хусусан, Швецияда "Қуръон" китобининг ёқилишига рухсат берилганига эътибор қаратди. «Ҳозирги вазиятда Анқара Швеция вазирининг ташрифини бекор қилишга қарор қилди», деди Акар.

Унинг сўзларига кўра, Туркия бу каби жиноий ҳаракатларга эътибор бермай, Швеция расмийларининг позициясини номақбул деб билади. «Биз Стокголмдан бу йўналишда чора-тадбирлар ва аниқ қадамлар қўйишини кутамиз», — деди Туркия вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!