Туркия Қрим татарларига яшаш учун узоқ муддатли виза беришни бошлади

Туркия Қрим татарларига яшаш учун узоқ муддатли виза беришни бошлади

Туркия Қрим татарларига яшаш ҳуқуқини берадиган узоқ муддатли виза беришни бошлади. Мамлакат ички ишлар вазири Сулейман Сойли шундай ҳақда кўрсатма олганини маълум қилди, деб ёзмоқда Anadolu агентлиги.

"Туркия ички ишлар вазирлигининг миграция хизмати август бошидан Қрим татарларига яшаш учун узоқ муддатли виза беришни бошлади, улар “Туркий илдизга эга ватандошлар” мақомига эга. Аввалроқ ахиска турклари, уйғурлар, болгариялик ва грециялик этник туркларига ҳам шундай мақом берилган эди", – деб хабар бермоқда агентлик.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Туркияда узлуксиз камида саккиз йил яшаган хорижлик узоқ муддат яшаш ҳуқуқини олиши мумкин. Қрим татарларидан бундан кейин ушбу шартни бажариш талаб қилинмайди.

“Туркий илдизга эга ватандошлар” мақомини олган тоифа бўйича 2002 йилдан буён 101 минг 995 ахис турклари ва уйғур миллатига мансуб 6 минг 787 киши Туркия фуқаролигини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!