Туркия прокурори Ўзбекистон фуқароси учун 40 та умрбод қамоқ жазосини талаб қилди

Туркия прокурори Ўзбекистон фуқароси учун 40 та умрбод қамоқ жазосини талаб қилди

Туркия прокурори Ўзбекистон фуқароси Абдуқодир Машарипов учун 40 та умрбод қамоқ жазосини талаб қилди. Машарипов 2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истамбулдаги Рейна тунги клубида теракт содир этганликда айбланмоқда, деб хабар берди Подробно.уз мухбири.

Машарипов иши бўйича суд ўз ниҳоясига етмоқда. 27 январь куни бўлиб ўтган ўн тўртинчи йиғилишда Туркия прокурори айбдорлар учун зарур бўлган жазо шартларини эълон қилди.

Террорчилик ҳаракатидаги асосий гумонланувчи А. Машарипов учун 40 та умрбод қамоқ жазосидан ташқари, прокурор ёрдам беришда ва кўмаклашда айбланган иккинчи гумондор Илёс Мамашариповни 632 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилмоқда.

Прокурор Машариповнинг иккала хотини, Зарина Машарипова ва Траор Тенеларга тегишлича 7,5 ва 15 йиллик қамоқ жазоларини тайинлашга уринмоқда.

Ушбу иш бўйича прокурор суддан ҳибсга олинган қолган 11 гумондорни жиноятда иштирок этганликлари ёки айбларини қисман асосланганлиги тўғрисида далиллар йўқлиги сабабли оқлашни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил арафасида 2017 йил 1 январь куни қуролланган одам Рейна тунги клубига ташриф буюрганларга ҳужум қилди. 39 киши, жумладан олти чет эл фуқароси ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди. Шу билан бирга, Абдуқодир Машарипов, гувоҳларнинг кўрсатмаларига қарамай, ўз айбини рад этади. Машариповни кўрсатмасига кўра, у тасодифан тунги клубнинг ёнида бўлган.

Барча айбланувчиларга сўнгги ҳукм 23 март куни эълон қилинади, дея хабар беради Туркия ОАВ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!