Туркия президенти «Глобал мусулмон шахсиятлари» мукофоти билан тақдирланди

Туркия президенти  «Глобал мусулмон шахсиятлари» мукофоти билан тақдирланди

Маълум бўлишича, бу бўйича газета муҳаррири Рашид Абубакар ижтимоий тармоқларда хабар берган. У мукофотни топшириш маросими 18 cентябрда Лагосда бўлиб ўтишини эълон қилган. Абубакарнинг таъкидлашича, Эрдўғон Туркиянинг миллий қудрати ва иқтисодиётини кучайтирган.

«Президент Эрдўғон инсонпарварлик мақсадларини илгари суради ва дунё саҳнасида мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади», — деб ёзган у. Нашр муҳаррири, шунингдек, газета коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнаган туркиялик олим Угур Шоҳин ва унинг рафиқаси Озлем Туреджига «Соғлиқни сақлаш соҳасида мусулмон мутахассилари» мукофотини топшириш ниятида эканини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Туркиялик футболчи Месут Ўзил ҳам «Дунёга машҳур мусулмон» мукофоти билан тақдирланиши қайд этилган. Бу мукофот 2018 йилдан буён топширилади. Эрдўғон бу мукофотни аввал ҳам уч марта қўлга киритган.

https://www.aa.com.tr/ru/%D0%BC%D0%B8%D1%80/%D1%8D%D1%80%D0%B4%D0%BE%D0%B3%D0%B0%D0%BD-%D1%83%D0%B4%D0%BE%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%B5%D0%BD-%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%BC%D0%B8%D0%B8-%D0%B2%D1%81%D0%B5%D0%BC%D0%B8%D1%80%D0%BD%D0%B0%D1%8F-%D0%BC%D1%83%D1%81%D1%83%D0%BB%D1%8C%D0%BC%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%B0%D1%8F-%D0%BB%D0%B8%D1%87%D0%BD%D0%BE%D1%81%D1%82%D1%8C-/2361381


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!