Туркия оғир ҳарбий техникалар Идлибдан чиқарилганини маълум қилди

Туркия оғир ҳарбий техникалар Идлибдан чиқарилганини маълум қилди

Туркиянинг барча оғир ҳарбий техникалари Суриянинг Идлиб провинциясидаги ҳарбийсизлантирилган ҳудуддан чиқарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб, Daryo.uz хабар берди.

Таъкидланишича, ҳудуднинг барча хусусиятлари ва аҳоли пунктларининг жойлашишини ҳисобга олиб, Идлибдаги деэскалация ҳудудлари чегаралари бўйлаб эни 15—20 километр бўлган ҳарбийсизлантирилган ҳудуд ташкил қилинган.

Туркия Россия билан келишув доирасида ўз мажбуриятларини бажарган. Таранглик ва тўқнашув эҳтимолини пасайтириш мақсадида 10 октябрда Идлибдаги ҳарбийсизлантирилган ҳудуддан оғир ҳарбий техникаларни чиқариш жараёни якунланган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!