Туркия New York Times’га: «Бу журналистика эмас!»

Туркия New York Times’га: «Бу журналистика эмас!»

Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин Американинг The New York Times газетасида Ироқнинг Синжарида турк ҳудудида тақиқланган Курдистон ишчи партияси ижроия қўмитаси аъзоси Исроил Ўзденнинг ҳалок бўлиши ҳақида эълон қилинган мақолани терроризмни оқлашга уриниш деб атади. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзди.

Калиннинг сўзларига кўра, агар нашр мантиғига риоя қилинса, айримлар учун «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг собиқ етакчиси Усама бин Лодин ҳам «қаҳрамон» бўлиши керак.

«Бу журналистика эмас. Бу New York Times’нинг Курдистон ишчи партияси терроризмини оқлашга қаратилган қабул қилиб бўлмас ҳаракатидир», - дея маълум қилди Калин.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!