Туркия компанияси Тошкент ҳокимияти билан пуллик автотураргоҳлар қуриш бўйича меморандум имзолади

Туркия компанияси Тошкент ҳокимияти билан пуллик автотураргоҳлар қуриш бўйича меморандум имзолади

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги йўллар четида автоматлашган пуллик автотураргоҳлар барпо этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг «Senkron teknolojı A.S» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, Туркия компанияси Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда лойиҳанинг бизнес режаси, молиявий модели, жиҳозлар етказиб бериш бўйича ва лойиҳа-смета ҳужжатларини  ишлаб чиқади.  

Ўзбекистон томони йўл бўйларида автоматлашган пуллик автотураргоҳлар қуриш учун ҳудудлар ажратилишини кафолатлайди.Хабарда айтилишича, лойиҳа қиймати 6 млн долларга яқин миқдорни ташкил этади.

Manba: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!