Туркия Кобулдаги терактни қоралади

Туркия Кобулдаги терактни қоралади

17 август куни Кобул масжидида шом намози чоғида кучли портлаш содир бўлди, натижада кўплаб одамлар ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжидга уюштирилган ҳужумни қоралади.

Вазирлик 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида кўп сонда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги хабарлардан афсусда эканини билдирди.

Анқара Афғонистондаги ғайриинсоний террорчилик ҳаракатларини кескин қоралайди, дейилади хабарда.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, дўст ва қардош Афғонистон халқига ҳамдардлик билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

17 август, чоршанба куни Кобул шимоли-шарқидаги Хайрхон ҳудудидаги Садикия масжидида кечки намоз вақтида кучли портлаш содир бўлиб, кўп сонли одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!