Туркия Исломга кирган Майя мусулмонларига қувонч баҳшида этди

Туркия Исломга кирган Майя мусулмонларига қувонч баҳшида этди

Туркия Бош вазири департаментларидан бири бўлган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Мексикадаги этник мусулмонларга ёрдам қўлини узатди.

Мексиканинг мусулмон аҳолиси бир неча ўн йиллар олдин исломни қабул қилган ҳиндуларнинг авлодлари яшайдиган Чиапас штатининг қишлоқ ҳудудида жойлашган. Бу ҳақда IslamNews Daily Sabah телеканалига таяниб хабар бермоқда.

Бу узоқ минтақада ҳинду мусулмонлар паст малакали меҳнат билан банд ва кам даромадга эга бўлиб, уларнинг аксарияти сайёҳларга сотиладиган миллий либосларни тикиш билан машғул. Ушбу жамоанинг аҳволини ўрганиб чиққан Туркиядаги агентлик Чиапас мусулмонларига тикув машиналарини ва сигирлар подаларини тақдим этди.

Ҳинду муслима аёллар учун янги жиҳозлар ёрдамида тикув цехи ташкил этилди ва энди уларда кўпроқ фойда олиш имконияти мавжуд бўлди Таъкидлаш жоизки, Сан-Кристобаль-де-лас-Касас яқинидаги тоғли ҳудудида, тахминан, 400 нафар мусулмон - цоцили - ҳиндуларнинг Мая халқи яшайди.

Бу минтақада Исломга оммавий чақириқлар 1980-йилларда бошланган ва энди исломга нафақат янги мусулмонлар, балки уларнинг "этник" мусулмонлар сифатида туғилган фарзандлари ва неваралари ҳам эътиқод қиладилар.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!