Туркия иқтисодий инқироз ёқасида: турк лираси қадрсизланмоқда

Туркия иқтисодий инқироз ёқасида: турк лираси қадрсизланмоқда

Сўнгги кунларда турк лираси кескин қадрсизланаётганига қарамай, туркияликлар ижтимоий тармоқларда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қўллаб-қувватлаяпти.

Твиттерда кечадан бери DevletiminYanindayim (“Давлатимни қўллаб-қувватлайман”) хештеги остида твитлар тарқалмоқда. Ярим кун ичида 900 мингдан зиёд фойдаланувчи ана шундай твитлар ёзган. AKPistifa, яъни Эрдоған бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси истеъфоси талаби билан тарқалган хештег остидаги твитлар сони эса 6,5 мингга яқинлашди, холос.

Кеча, 23 ноябрь куни Туркиянинг бир қатор шаҳарлари, хусусан, Истанбул ва Анқарада лиранинг қардсизланиши муносабати билан аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтди. Айни пайтда сиёсий мухолифат амалдаги ҳукумат иқтисодий муаммоларни ҳал эта олмаслигини таъкидлаб, президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишни таклиф қиляпти.

Эрдоған эса сайловни муддатидан олдин ўтказиш ҳақидаги фикрга қўшилмаяпти. Унинг таъкидлашича, сайлов ўз вақтида – 2023 йилда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!