Туркия Францияни жосусликда айбламоқда: 4 киши ҳибсга олинди

Туркия Францияни жосусликда айбламоқда: 4 киши ҳибсга олинди

Туркия ҳукумати Францияни жосусликда айблаб, тўрт кишини ҳибсга олди, дея хабар беради РИA Новости Туркиянинг Daily Sabah нашрига асосланиб.

Туркия газетасининг ёзишича, ҳибсга олинганлар "ички ишлар ва консерватив ташкилотлар, диний гуруҳлар ва Туркия диний ишлар бўлими ходимлари тўғрисида" маълумот тўплашган. Нашрнинг ёзишича, гумондорлар Туркиянинг разведка агентлари сифатида сохта ҳужжатлардан фойдаланишган ва улар террорчилар, шу қаторда Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларда фаолияти тақиқланган "Исломий давлат" террорчилик гуруҳи тўғрисида маълумот тўплашган.

Хусусан, газетага кўра, гумонланувчилардан бири Aфғонистонда хизмат қилаётганда француз ҳарбийлари томонидан ёлланган. Кейинчалик у Франциянинг Истамбулдаги Бош консуллигида ишлаган ва кейинроқ француз разведкалари билан алоқаларни ўрнатган. Таъкидланишича, унга Хорижий легионга қўшилишда ёрдам бериш ваъда қилинган. Газетанинг ёзишича, кейинчалик бу гумондор яна уч кишини жосуслик фаолиятига жалб қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!