Туркия Европа учун "қочоқлар омбори" бўлмайди — Эрдоған

Туркия Европа учун "қочоқлар омбори" бўлмайди — Эрдоған

Европа қочқинлар учун ўз чегараларини ёпишни тўхтатиши керак, чунки Туркия "қочқинлар омбори" эмас, деди Туркия президенти Ражаб Эрдоған. Унинг сўзларини "Ҳуррият" газетаси ёзмоқда.

"Миллионлаб одамларнинг диққат марказига айланган Европа ўз фуқароларининг фаровонлигини ҳимоя қилиш учун чегараларини ёпиб, бу муаммодан четда қололмайди. Бу ёндашув билан Европа умуминсоний қадриятлардан юз ўгиради. Туркия Европанинг қочқинлар омбори бўлиши шарт эмас”, - деди Эрдоған.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилнинг етти ойида Туркия ҳукумати 77 минг ноқонуний муҳожирни қўлга олган. Шу билан бирга, сўнгги уч йил мобайнида ноқонуний муҳожирларнинг қарийб ярми Aфғонистондан келган муҳожирлар, деди Туркия раҳбари.

"Биз биламизки, ҳозирда мамлакатимизда 300 мингга яқин афғонистонлик яшайди", деб қўшимча қилди Эрдоған.

Шу билан бирга, Туркия президенти сурияликларга алоҳида муносабат билдирган.

"Aлбатта, бу одамлар бизнинг мамлакатимизда қолади, тилимизни ўрганади, касбий маҳоратини оширади ва ижтимоий уйғунликни таъминлайди", деди Эрдоған. Буни қилмаганларни Туркия ҳукумати ҳайдаб чиқаради, деди давлат раҳбари.

15 август куни Туркияда суриялик қочқинлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида зиддият юзага келди. Бир туркнинг ўлимига олиб келган пичоқлашдан кейин тартибсизликлар бошланди. Маҳаллий аҳоли машиналарга ўт қўйиб, қочқинларнинг уйларига тош отишни бошлади. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!