Туркия дунёнинг 83 та давлатига гул экспорт қилиши маълум бўлди

Туркия дунёнинг 83 та давлатига гул экспорт қилиши маълум бўлди

2021 йилда Туркиядан гул маҳсулотлари экспорти ўтган йилга нисбатан 38 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 148 миллион долларга етди. Бу кўрсаткич 2020 йилда 107 миллион долларни ташкил қилган. Бу ҳақда манзарали ўсимликлар ва маҳсулотлар экспортчилари уюшмаси раҳбари Исмоил Йилмаз маълум қилди.

Йилмазнинг таъкидлашича, пандемиядан олдин Колумбия, Эквадор ва Кения жаҳон бозорида гул маҳсулотларининг асосий экспортчилари бўлган.

“Юқори логистика харажатлари бозор иштирокчиларини Туркияга қарашга мажбур қилди, бу эса экспорт ҳажмининг ошишига олиб келди. Дунёнинг 83 давлатига гул маҳсулотлари экспорт қиламиз. Деярли бутун Европа, шунингдек, туркий давлатлардан тортиб Форс кўрфази мамлакатларигача бўлган кенг ҳудудда”, деди у.

Йилмаз манзарали ўсимликлар экспортининг муҳим қисмини чиннигуллар ташкил этганини айтди. Қизил, оқ, бинафша рангдаги чиннигуллар байрам тадбирларида алоҳида талабга эга, дея қўшимча қилди уюшма раҳбари.

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!