Туркия бўйлаб велосипедда саёҳатга тайёрмисиз?

Туркия бўйлаб велосипедда саёҳатга тайёрмисиз?

Агар сиз Туркиянинг автомобилсиз саёҳат қилинадиган мўъжаз кўча-ю хиёбонларини, тоғу яшил табиатини кашф қилишни истасангиз, Туркия бўйлаб велосипедда саёҳат айнан сиз учун!

Велосипедда Туркиянинг улуғвор манзаралари бўйлаб саёҳат қилиш сизга бир умрлик унутилмас таассуротларни ҳадия этади.

Дунёнинг энг йирик метропол шаҳарларидан бири бўлган Истанбулнинг ҳар бир бурчагини кашф қилишни хоҳлайсизми? Эгей афсоналарини жонлантирувчи тоғга ёки Европанинг энг узун телеферикларидан бирига чиқишга нима дейсиз?

Профессионал ёки ҳаваскор велосипедчи бўлишингиз муҳим эмас!

Туркияда барча даражадаги велосипед иҳлосмандалари учун йўллари мавжуд. Истанбулдан паромга миниб бошқа қитъага ўтишингиз, Измирдаги узумзор ва зайтун боғлари орасида велосипедда сайр қилишингиз, Муғланинг феруза кўрфазлари орқали ўрмон билан қопланган тоғларга чиқишингиз ва Анталиянинг соҳил йўллари бўйлаб қадимий шаҳарлар орасида сайр қилишингиз мумкин.

Туркияда соғлиқни сақлаш, гастрономия, фестивал, маданият, экотуризм, зиёрат, таълим ва спорт каби муқобил туризм йўналишлари билан биргаликда велосипед туризми ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Велосипед учун қулай турар жой сертификатига эга бўлган Туркиядаги мехмонхоналар велосипедда саёҳат қиладиган меҳмонларнинг кучли жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун махсус менюлар билан таъминлайди.

Велосипедчилар учун тузилган менюлар ҳар бир мазали таомнинг озуқавий қиймати ҳақида маълумотни ўз ичига олади ва қўшимча равишда, йўлда истеъмол қилинадиган ва таркиби витамин ва углеводларга бой бўлган озиқ-овқатлар билан бир қаторда, фойдали ичимлик тўпламлари ҳам тақдим этади.

Табиат ва тарих учрашадиган манзарали маршрутлар

Туркиянинг йирик туризм маркази бўлган Муғланинг Мармарис туманида электрли велосипедлар, тоғ ва йўл велосипедлари учун алоҳида ажратилган бир қанча йўналишлар мавжуд.

Мармарис-Каражасўғут йўналиши кўзни қамаштирувчи феруза кўрфазлар бўйлаб ўтади, уларга машинада бориш қийин ва асосан қайиқ орқали бориш мумкин. Йўналиш шунингдек чорва фермалари ва мазали ерёнғоқлари билан машҳур Ешилбелде қишлоғидан ҳам ўтади.

Электрли велосипедлар учун ташкил қилинган Босфор бўғозининг Европа қирғоқлари йўналиши Галата кўпригидан бошланиб Сариергача давом этади.

Қоракўй, Долмабаҳче саройи, Бешиктош, Ўртакўй, Куручешме, Бебек ва Эмирган маҳаллаларида жойлашган маршрут велосипедчиларга шаҳарнинг бой тарихий обидалари ва ранг-баранг тунги ҳаётини яқиндан кўриш имконини беради.

Электрли велосипед

Замон ривожланмоқда, велосипедлар ҳам! Бироқ, Туркия ҳар доим ўзининг табиий гўзалликлари ва тарихий меросини қадрлайди.

Туркиянинг тарихий обидалари ва табиий гўзалликларини велосипед ёрдамида кашф қилиш ажойиб ғоя. Оёғингиз спортчиларникидек бақувват бўлмаса ва узоқ масофага велосипедда учолмасангиз қайғурманг, гўзалликлар мамлакатини электрли велосипедда кезиб, ўзингиз учун кашф қилинг. Агар сиз, Истанбулда яшасангиз ҳам, шаҳарнинг барча нуқталарини тўлиқ билишингиз осон эмас. Бироқ, велосипед - Истанбулни кашф қилишингиз ва унинг турли қирраларини ўзингиз учун очишингиз учун энг яхши усул.

Бир кунда икки қитъага велосипедда сайр қилганмисиз? Агар, шундай имкониятни қўлдан бой беришни истамасангиз Истанбул сиз учун энг мақбул ҳисобланади. Ҳозироқ, велосипедингизни тайёрланг ва Туркиянинг гўзалликларини яқиндан кўриш учун сайёҳатга чиқинг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!