Туркия аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Туркия аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортда иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди,деб хабар беради "daryo.uz" нашри.

Ҳодиса тураргоҳда ҳаракатланиш чоғида юз берди. Royal Air Maroc авиакомпаниясининг Boeing 787 самолёти қаноти билан Turkish Airlines’нинг Boeing 777 фюзеляжининг орқа қисмига тегиб кетди. Марокаш самолёти терминал бўйлаб ҳаракатланган, Туркия лайнери эса чиқишда йўловчиларнинг самолётга минишини кутиб турган.

Иккала самолётга ҳам зарар етди, уларни мутахассислар кўздан кечириши керак. Марокаш авиакомпанияси Boeing’и Касабланкага, Туркия самолёти эса Афинага учиши керак эди. Тўқнашув натижасида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!