ТУРКИЙ МАДАНИЯТ ВА МЕРОС ЖАМҒАРМАСИ ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН АХБОРОТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

ТУРКИЙ МАДАНИЯТ ВА МЕРОС ЖАМҒАРМАСИ ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН АХБОРОТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

2026 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикасига амалга оширилаётган ишчи ташриф доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Акто́ти Раймкулова Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Бош директори Абдусаид Кучимов билан учрашди.

Учрашув давомида Жамғарма ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, туркий халқларнинг моддий ва номоддий маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган халқаро маданий-гуманитар лойиҳалар ва ташаббусларни ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Профессор Акто́ти Раймкулова Жамғарманинг асосий лойиҳалари ва ташаббуслари, жумладан, «Туркий маданий мероснинг кўп тилли каталоги», «Туркий фольклор антологияси», Tu