Туркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги Имом Мотурудий мақбарасини зиёрат қилди

Туркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги Имом Мотурудий мақбарасини зиёрат қилди

Юртимизга ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги ислом олами намоёндаси Имом Мотурудий мақбарасини зиёрат қилишди.

Туркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги Имом Мотурудий мақбарасини зиёрат қилдиТуркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги Имом Мотурудий мақбарасини зиёрат қилди

Калом илмида мотуридия оқимининг асосчиси, Ислом оламида Имом-ул-Ҳудо (Ҳидоят имоми) деб танилган буук илоҳиёт олими, фақиҳ, шайх Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ханафий ал-Мотуридий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги ўрни беқиёсдир.

ИХ-Х асрларда Ислом динини нотўғри тарғиб ва талқин қилувчилар кўпайганлиги сабабли Имом ал-Мотуридий ўзининг асарлари билан уларга қарши курашади. Унинг "Китоб ал-Тавҳид" асари алоҳида ўрин тутади. Имом ал-Мотуридий 944 йилда Самарқандда вафот этади ва шаҳардаги Чокардиза қабристонига дафн этилади.

2000 йилда алломанинг 1130 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди, имом қабри устида янги мақбара барпо этилган.

Туркий давлатлар ташкилоти делегацияси вакиллари Имом ал-Мотуридий шахси ҳақида кенгроқ маълумот олишди ва шахс сиймоси ҳақида илиқ фикрлар билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!