Турк ҳарбийлари Қатарга йўл олади, чунки...

Турк ҳарбийлари Қатарга йўл олади, чунки...

Анқара ва Доҳа бу бўйича келишувга эришган.

Туркия хавфсизлик кучларининг юқори делегацияси Қатар пойтахти Доҳага етиб келди. Улар қатарликлар билан ноябрда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилмоқчи.

Туркиянинг Қатардаги элчиси доктор Мустафо Гўксу делегацияни кутиб олган.

“биз 2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қиладиган биродар Қатарни қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, – дейилган элчихона баёнотида.

Қўшимча қилинишича, Туркия махсус қўшинлари аскарлари спорт мусобақаси хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади. Хусусан, икки давлат ўртасида имзоланган баённомага кўра, Анқара Қатарга 3 минг махсус тайёргарликдан ўтган аскар ва 100 нафар полициячи, шунингдек, 50 та сапёр ва 80 та махсус таёрланган хизмат итларини жўнатади. Ушбу хизмат учун тўловни мусобақа ташкилотчилари амалга оширади.

Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Унда 32 жамоа иштирок этади. Қатар араб дунёсидаги ва Яқин Шарқдаги энг нуфузли футбол мусобақаси ўтказиладиган илк давлат ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!