“Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси ташкил этилди

“Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси ташкил этилди

Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, меҳмонхоналар фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароит яратишга кўмаклашиш ва туризм муҳитини такомиллаштиришга ёрдам бериш мақсадида “Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси тузилди. Ўз навбатида Ассоциация давлат ва тадбиркорлик суб ъектлари ўртасида боғловчи кўприк вазифасини ўтайди, тадбиркорларнинг соҳа йўналиши бўйича муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб, уларни ваколатли давлат идораларига тақдим этиш ва ҳамкорликда фаолият юритишни мақсад қилган ҳисобланади.

 

"Ўзбекистон Экспортчилари" уюшмаси Матбуот хизматининг хабар беришича, Ассоциация Адлия вазирлиги томонидан №312-реестр тартиб рақами билан 2021 йил 18 январ куни давлат рўйхатидан ўтказилди. “Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси раислигига Одилов Дилшоджон Тўлқинович тайинланди.

Дилшоджон Одилов, 2005-2009 йилларда "ICОМ" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, 2006-2009 йилларда "Grand Mir" (4 юлдуз) савдо ва маркетинг бўлими етакчи мутахассиси, 2009-2013 йилларда эса "Grand Mir" (5 юлдуз) савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шу билан бирга 2013 -йил "PosSystems" масъулияти чекланган жамияти ҳаммуассиси, 2014-2016 йилларда “Gloria Hotel” (4 юлдуз) меҳмонхона бош менежери сифатида фаолиятини давом эттирган.

Ҳозирда, "Дунё бўйлаб" телеканалининг “Иш бор” реалити шоуси лойиҳаси муаллифи ва шу билан бир қаторда "HotelPro" масъулияти чекланган жамияти асосчиси ва директори лавозимида фаолият юритмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!