Туризм мавсумида «Регистон» мажмуаси ярим тунгача ишлайди

Туризм мавсумида «Регистон» мажмуаси ярим тунгача ишлайди

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 828-қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун “E-IJRO AUKSOIN”да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.

Шунингдек, шаҳарнинг “Университет ҳиёбони”, И. Каримов, А. Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилади.

Қарорга кўра: “Боғи баланд” ва “Боғи Шамол” боғлари жойлашган жойни аниқлаш орқали қайта ташкил этилади ва тарихий қиёфаси қайта тикланади; “Шероз қалъа” , “Добуссия”, Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилинади; археологик ёдгорликлар ҳудудида “очиқ осмон остидаги” музейлар ташкил қилинади ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми – март-ноябрь ойлари  давомида “Регистон” комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 24:00 гача ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!