Тўқаев Қозоғистоннинг яна бир ҳудудида вилоятида ҳолатни бекор қилди

Тўқаев Қозоғистоннинг яна бир ҳудудида вилоятида ҳолатни бекор қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ақтўбе вилоятидаги фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилди. Тегишли фармон ҳукумат сайтида эълон қилинди.

“Қозоғистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

2022 йил 16 январь соат 07:00 дан бошлаб Қозоғистон Президентининг 2022 йил 5 январдаги «Ақтўбе вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги 738-сон қарори билан жорий этилган Ақтўбе вилояти чегараларида фавқулодда ҳолат бекор қилинсин”, дейилади ҳужжат матнида.

Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Оқмўла, Қўстанай, Қарағанда, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида фавқулодда ҳолат бекор қилинган эди.

Фавқулодда ҳолат Атирау, Қизилўрда, Нурсултон, Олмаота, Манғистау ва Жамбил вилоятларида сақланиб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!