Тўқаев Моди билан музокара ўтказди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган БРИКС саммити доирасида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги масалаларни, жумладан, энергетика, рақамлаштириш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Тўқаев Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар кўплаб йўналишларда ривожланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозир Қозоғистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 600 та компания фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2025 йилда Қозоғистонга қарийб 150 минг нафар Ҳиндистон фуқароси ташриф буюрган.
Моди эса Остона ва Деҳли ўртасида юқори технологиялар ва креатив индустриялар соҳасида катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбари Ҳиндистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)