"Тўпаланг" сув омборидан сув тошди. Вазирлик хавотирга ўрин йўқ демоқда

"Тўпаланг" сув омборидан сув тошди. Вазирлик хавотирга ўрин йўқ демоқда

Ижтимоий тармоқларда "Тўпаланг" сув омборидан сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 22 июнь куни соат 08:14ларда "Тўпаланг" сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган.

"Тўпаланг" ГЕС сув омбори лойиҳаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубдир. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022-йил 22-июн куни ҳозирги вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.

Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!