Тунисда кўчадаги одамлар ҳарорати дронлар ёрдамида ўлчанмоқда

Тунисда кўчадаги одамлар ҳарорати дронлар ёрдамида ўлчанмоқда

Тунис ҳукумати Covid-19 вирусни билан боғлиқ вазиятни кузатиш учун учувчисиз учар аппаратлардан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Фуқароларнинг ҳароратини ўлчаш учун ҳарорат сенсорлари билан жиҳозланган тўртта дрон эпидемиологик вазиятни кузатишга ёрдам беради, дейилади вазирлик хабарида.

Тегишли келишув Қишлоқ ва балиқчилик вазирлиги ва ССВнинг янги пайдо бўлаётган касалликларни мониторинг қилиш маркази томонидан тузилган.

Бундан ташқари дронлар мегафонлар (овоз кучайтиргичлар) билан жиҳозланган, улар ёрдамида аҳоли эпидемиологик хавф ҳақида ва профилактика чораларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилиши мумкин.

Ҳозирги кунда Тунисда коронавирус инфекциясининг 1087 ҳолати қайд этилган. 49 нафар бемор вафот этган, 965 киши соғайиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!