Тунги клублар очилмоқда. Фақат бир чекланиш билан...

Тунги клублар очилмоқда. Фақат бир чекланиш билан...

Испаниянинг баъзи ҳудудларида карантин чоралари юмшатилгандан сўнг тунги клублар ва барлар қайта очилмоқда, аммо бу сафар расқга тушиш мумкин эмас.

Бу ҳақда расмий ҳукумат газетасида эълон қилинган фармонда айтилди.

Таъкидланишича, 8 июндан мамлакатнинг аксарият қисмида коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловларни енгиллаштиришнинг сўнгги босқичи бошланади.

Қайд этилишича, дискотекалар ва тунги барлар очилиши мумкин, аммо муассасалар эгалари ташриф буюрувчиларнинг максимал сонини чеклашлари керак. Шунингдек, рақс майдончаларидан рақсга тушиш учун эмас, балки у ерга ҳам столлар қўйган ҳолда ижтимоий масофани сақлашга риоя қилиш зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!