Тунги клубдаги фожиалар давом этади: бу сафар уч нафар қиз ҳалок бўлди

Тунги клубдаги фожиалар давом этади: бу сафар уч нафар қиз ҳалок бўлди

Бугун, 8 декабрь куни кечаси Италиянинг Коринальдо шаҳрида тунги клубдаги тиқилинчда беш нафар воя етмаган – уч нафар қиз ва икки нафар ўғил бола, шунингдек, бир аёл ҳалок бўлган.
 
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган аёл ўз қизини клубдаги концертга олиб кетаётган бўлган. Полиция тиқилинчи вақтида 35 киши жабрланганини, улардан 12 нафарининг аҳволи оғир эканини таъкидлаган.
 
Ушбу мудҳиш воқеа юз берган тунги клубда рэпэр Сфера Эббаста концерт бераётган бўлган. Фавқулодда вазият вақтида клубда мингга яқин одам бўлган. Одамлар орасида ваҳима бино ичига газ баллонлари ташлангандан кейин бошланган. 

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!