Тунги клубда ўлдирилган шахс халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев экан

Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро мусобақалар ғолиби, эркин курашчи, 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтди.
Янги маълумотга кўра, Жамшид Кенжаев пичоқ билан муассасага киришга уринган. Қўриқчилар бунга йўл қўймагани учун Жамшид улардан бирига пичоқ билан зарба берган. Сўнг меҳмон ва қўриқчи ўртасида жанжал чиққан. Натижада Жамшид кўплаб тан жароҳати олган ва жароҳатлари сабаб бугун эрталаб шифохонада вафот этган.
Жамшидга тан жароҳатлари етказишда айбланиб, муассасанинг уч нафар ходими ҳибсга олинган. Улар – 24 ёшли Саидазим К., 29 ёшли Шодали К. ва 26 ёшли Жаҳонгир Я. Клуб қўриқчиси бўлиб ишловчи, ҳодисанинг икки нафар иштирокчиси 41 ёшли Шерали И. ва Абдурасул М. олган жароҳатлари натижасида шифохонада қолмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Manba: uz24.uz
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар
-
Кескин танқидлар! Криштиану Роналду: "Камол Сойдере ролини мен ўйнасам бўлмасмиди?" (фото)
-
Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит Ўзбекистондан қанча гонорар олиб кетди?
-
ВИДЕО! Муҳаммадисо Абдулхайиров нега кафеда тўполон кўтарди?