Тунги жиноят: Самарқандда 25 ёшли йигит қўлга олинди

Тунги жиноят:  Самарқандда 25 ёшли йигит қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 май куни кечаси тахминан 02:00ларда Иштихон туманида жойлашган Халқ банкида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро Қўриқлаш бўлими ходимларидан бири, видеокузатув монитори орқали банк биносидан ташқарида жойлашган, шартнома орқали қўриқланмайдиган Халқ банкига қарашли банкомат эшигини номаълум шахс қўлида темир жисм билан бузишга уринаётганлигини кўриб қолиб зудлик билан Қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига хабар берган. Хабар асосида етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида ушбу шахс банкомат эшигини бузишга улгурмай воқеа жойида ушланди ҳамда фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида Иштихон тумани ИИБга ўрнатилган тартибда топширилди.
Дастлабки суриштирув натижасида гумонланувчи 1996 й.т., Иштихон туманида яшовчи М.И.эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!