Тун кулгиси!.. (20-қисм)

Тун  кулгиси!.. (20-қисм)

— Дада, «Абадий яша, абадий илм ўрган!» дегани бу ақллилик белгисими?
— Ҳа, ўғлим. Нега сўраяпсан?
— Мени яна бешинчи синфда қолдиришди.
* * *
Эр ишдан қайтгач, хотинига деди:
— Хотинжон, мен ичишни ташладим.
— Нима? Нега ташлайсиз? Энди мени ким «гўзалим» деб эркалайди?
* * *
Янги ўзбек шогирдига уқтираяпти:
— Сен ҳеч қачон аёллар кетидан қувмагин! Бунинг урнига пулнинг кетидан қув! Унга етиб олсанг, аёлнинг ўзи сени топиб олаверади.
* * *
Фил янги шимини йўқотиб қўйди ва ўрмонни кезиб барча ҳайвонлардан суриштирди. Ҳеч ким олмаган. Бир маҳал чумолиникига борса, шими ўша ерда ётибди. Фил чумолига дағдаға қила кетди:
— Ярамас, нега шимни ўғирладинг?
— Фил ака, бир марта кийиб кўриш гуноҳми?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!