Тун кулгиси!.. (15-қисм)

Тун кулгиси!.. (15-қисм)

Милиция ходими уйини ўғри урган аёлдан сўради:

— Уйингизни ўғрилар ағдар-тўнтар қилиб ташлаган бўлса, нега кеч хабар бердингиз?

— Мен олдинига эрим тоза кўйлак қидирганмикан деб ўйлабман.

 

***

 

Театр. Томошабинлар ўз жойларини эгаллашмоқда. Ўриндиқлардан бирида эркак оёқларини қўшни ўриндиққа, қўлларини яна бошқа бир ўриндиққа қўйиб олганча ўтирарди. Жой эгаси келиб деди:

— Кечирасиз, бу жой меники эди. Оёқ-қўлларингизни йиғиштириб оласизми?

Жимлик.

— Менга қаранг, жойни бўшатинг!

Жимлик.

Жой эгаси унинг ёқасидан ғижимлаб бақирди.

— Вей, эшитаяпсанми? Жойни бўшат дедим! Қаердан келиб қолдинг ўзи сен ярамас?

Эркак секин кўзларини очди-да, базўр шивирлади.

— Балкондан тушдим...

 

***

 

— Профессор талабадан нимаси билан фарқланади?

— Профессор — бу барча имтиҳонларни аллақачон топшириб бўлган талаба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!