Тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати ўзгарди​

Тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати ўзгарди​

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.  ​

"Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди", дейилади хабарда.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!