Туғилган кунини дабдабали нишонлаган раҳбар ишдан ҳайдалди

Туғилган кунини дабдабали нишонлаган раҳбар ишдан ҳайдалди

Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси хабар қилди.

Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов 20 март куни ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этди. Меҳмонлар учун иккита зиёфат ташкил қилинди , - дейилган хабарда.

Таваллуд кунда меҳмон сифатида солиқ хизмати, харбий комиссариат вакиллари ҳамда бошқа амалдорлар қатнашган.

Панжикент шаҳри мэри прокурор кўрсатмасига асосан Аҳмадулло Иброҳимовни ишдан бўшатган.

Тожикистонда 2007 йилда Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида қонун кучга кирганди. Қонунда назарда тутилган юқори жарималарга қарамасдан кўплаб фуқаролар дабдабали тадбирларни ўтказишни давом этишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!