ТТА ректори талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

ТТА ректори талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида барча бўғиндаги раҳбарларга ёшлар билан мунтазам мулоқотда бўлиши, уларнинг фикрларини тинглаш вазифаси қўйилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, вазир ўринбосарлари бошчилигидаги тизимдаги барча раҳбар-ходимларнинг талаба-ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев талабалар билан очиқ мулоқотда бир ой мобайнида “Ректорга саволим бор” лойиҳаси доирасида  талабалардан келиб тушган саволларга жавоб берди. 

Талабалар томонидан ишга жойлашиш, ўқишини бошқа ОТМга кўчириш, хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинуви, илмий грант лойиҳаларида иштирок этиш, нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп этиш, фанлар бўйича танловлар ташкил этиш ва бошқа масалаларда саволлар берилди.

ТТА ректори талабаларнинг ўқиш вақтларида ишлашларига (амалиёт билан шуғулланишга) имкониятлар яратиш, стипендия ва мураббийлик масалалари бўйича фикр-мулоҳазалари билан қизиқди ҳамда уларни биргаликда босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!