Трио ўз жойида. “Футбол плюс” лойиҳаси эфирдан олинмаган

Трио ўз жойида. “Футбол плюс” лойиҳаси эфирдан олинмаган

Кеча “Орият Доно” радиоканалида эфирга узатилган “Футбол плюс” лойиҳаси иштирокчилари Бобур Акмалов, Жамолиддин Бобожонов ва Хайрулла Хамидов ўзаро суҳбатда “O‘zbekiston 24” телеканали ҳақидаги танқидий фикрлари ортидан “Спорт” телеканалидан ишдан бўшатилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Шу воқеа сабаб “Орият Доно” радиоканалида эфирга узатилган “Футбол плюс” лойиҳаси тўхтатилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқаган эди.

Радиоканалнинг телеграм каналида ёзилишича, эшиттириш эфирдан олиб ташланмаган.

Телеграмда “Бироздан сўнг 21:05 да "Футбол плюс" эшиттириши эфирга узатилади. Жонли.

Иштирокчилар:

Бобур Акмалов,

Жамолиддин Бобожонов,

Хайрулла Ҳамидов”, дея хабар берди.

Дастур муаллифи Бобур Акмалов ҳам ўз “Твиттер” саҳифасида “Трио ўз жойида” дея пост қолдирди.

Айни пайтда дастур давом этмоқда.

Manba: human.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!