Трампнинг таъкидлашича, унинг даврида Хитой шарлари АҚШ устидан учиб ўтмаган

Трампнинг таъкидлашича, унинг даврида Хитой шарлари АҚШ устидан учиб ўтмаган

«Мен президент бўлганимда хитойлик шарлар ҳеч қандай шаклда АҚШ устидан учмаган. Агар шундай бўлганида, биз уларни дарҳол уриб туширган бўлардик», деб ёзди у ўзининг Truth Social тармоғида.

«Россия алоқалари ҳақидаги даъволарга ўхшаб, буларнинг барчаси демократлардан келаётган дезинформация ва ёлғон!» - дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб, Трамп маъмурияти даврида АҚШ ҳудуди узра камида уч марта Хитой шарлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эди, бироқ бу фақат «Оқ уйга Жо Байден келиши билан» маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!