Трампнинг иккинчи президентлик муддатида жамоатчилик томонидан маъқулланиш даражаси 37 фоизгача тушган. Бу нима билан боғлиқ?
Мустақил SSRS компанияси томонидан CNN учун ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда иштирок этганларнинг 37 фоизи Трампнинг фаолиятини маъқуллаган, 63 фоизи эса салбий фикр билдирган.
Аввалги сўровларда бу кўрсаткич 42 фоизни ташкил этган бўлиб, сўнгги ойларда президент рейтинги сезиларли даражада пасайгани кузатилмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, Трампга бўлган қўллаб-қувватлаш айниқса ёшлар, кексалар ва кам таъминланган аҳоли гуруҳлари орасида пасайган.
Трампнинг ҳозирги рейтинги энг паст кўрсаткичлардан бири — 34 фоизга яқин бўлиб, бу 2021 йил 6 январда Капитолий биносига ҳужум содир бўлган пайтдаги даражага тенг.
Сўров натижаларига кўра, апрель ойида Трампни маъқуллаш 41 фоиз, март ойида — 45 фоиз, февраль ойи ўрталарида эса — 47 фоизни ташкил этган.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.