Трамп Яқин Шарққа 1,5 минг аскар жўнатади

Трамп Яқин Шарққа 1,5 минг аскар жўнатади

АҚШнинг Яқин Шарққа қўшимча аскар жўнатиши ҳақидаги хабарлар ниҳоят ўз тасдиғини топди. Президент Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар таранглашгани туфайли минтақага 1,5 минг аскар жўнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

“Биз ўзимизни ҳимоялаш имкониятига эга бўлишни истаймиз”, – деди Японияга жўнаб кетаётиб журналистлар билан учрашган Трамп.

Қўшимча аскарлар Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийлар ва мутасаддиларни қўриқлаш билан шуғалланади.

Аввалроқ АҚШ Яқин Шарққа қўшимча равишда 10 минг аскар жўнатиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган, бироқ президент Трамп бунга зарурат йўқлигини айтган эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!