Трамп яна президент бўлмоқчи

Трамп яна президент бўлмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йилги президент сайловида қайта сайланмоқчи. У сайловолди кампаниясига киришганини 18 июнда Орландо шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашувда эълон қилган.

“Бугун сизларнинг олдингизда АҚШ президенти лавозимига қайта сайланиш бўйича кампаниямни расман бошламоқчиман”, – деган Трамп.

У шунингдек америкаликларни 2020 йил 3 ноябрдаги сайловда фаол қатнашиб, "бу коррупциялашган тизимга барҳам беришга" чақирди.

Трампнинг 2016 йилдаги сайловолди шиори "Американинг буюклигини қайтарайлик" (Make America Great Again) бўлса, 2020 йилдаги шиори "Американи буюклигини давом эттирайлик" (Keep America Great) бўлди. Трампнинг иддаосича, Америка тобора фаровонлашмоқда ва янги чўққиларга эришмоқда.

“Бутун дунё ҳавас қиладиган иқтисодиётимиз бор, балки тарихимиздаги энг яхши иқтисодий аҳволдадирмиз ҳозир”, – деган президент.

Трампнинг тарафдорлари уни Флоридада хурсандчилик билан кутиб олишди: баъзилари президент қатнашадиган тадбирга бошланишидан 40 соат олдин навбатга турган. 25 минг одам сиғадиган аренага кириш учун 100 мингдан ортиқ киши мурожаат қилган.

Сайловда қатнашишини Трамп айнан Орландода эълон қилиши бежиз эмас. 2016 йилги сайловда "иккиланаётган штатлар" орасида Трамп айнан Флоридада катта ғалабага эришган эди.

Сиёсатшуносларнинг фикрича, ҳозирча Трампни сайловда юта оладиган рақиб мавжуд эмас, уни кўпчилик қўллайди.

Manba: minbar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!