Қўшма Штатларнинг сайланган президенти АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг бошқа аъзолари ўртасидаги мудофаа харажатларидаги фарқни "адолатсиз" деб атади.
"Улар ўз тўловларини тўлашлари керак. Агар бу амалга ошмаса, инаугурациядан кейин АҚШ-NATO муносабатларини қайта кўриб чиқаман", — дея таъкидлади Трамп NBC News телеканалига.
Америкалик сиёсатчи узоқ вақтдан бери NATO'нинг барча давлатлари ҳам мудофаа иттифоқи келишувларида қайд этилганидек, ўз ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини мудофаа харажатларига ажратмаётганини танқид қилиб келади.
Иқтисодий Тадқиқотлар Институти маълумотларига кўра, NATO мамлакатлари орасида Қўшма Штатлардан ташқари, фақат Полша ва Буюк Британия 1990 йилдан бери ҳар йили умумий ЯИМнинг 2 фоизидан ортиғини мудофаага сарфлайди. Германияда зарурий мудофаа инвестицияларининг етишмаслиги тахминан 230 миллиард еврони, Италияда 120 миллиард еврони, Испанияда 80 миллиард евродан ортиқни ташкил қилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .