Трамп: "Хитой савдо келишувига тайёр эмас"

Трамп: "Хитой савдо келишувига тайёр эмас"

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Хитой АҚШ санкцияларига қарши жавоб қайтарадиган бўлса, қиймати 267 млрд АҚШ долларига тенг қўшимча бож тарифларини белгилаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "Reuters"га таяниб, Turon24 хабар беради.

"Хитой АҚШ билан келишувга эришмоқчи, лекин улар ҳали савдо келишувига тайёр эмас. Шу сабабдан биз бир нечта учрашувларни бекор қилдик", – дейди Трамп.

Дональд Трамп хитой товарларига 10 фоиз ҳажмида қиймати 200 млрд АҚШ долларига тенг бож тарифларини белгилаганди. Хитой ҳам ушбу ҳолатга қарши жавоб чораларини кўрган.

Умумий ҳисобда АҚШ хитой товарларига қиймати 500 млрд АҚШ долларига тенг бож тарифларини белгилаши мумкин. Бу деярли Хитойнинг ўтган йилги АҚШ га экспорт ҳажми миқдорига тенг.

15 октябрдан Хитой мажбурий резервни 1 фоизга камайтиради. Бу ўз навбатида банкларнинг кам фоизда кредит беришларига имкон яратади ва мамлакатда инвестиция ва иқтисодиётнинг ўсишишини таъминлайди.

Ноябрь ойидан Хитой ҳукумати АҚШ дан ташқари бошқа мамлакатларнинг 1585 номли маҳсулот импорти учун бож тарифини камайтиради. Бож тарифларининг камайиши компания ва истеъмолчилар учун солиқ тўловларининг 8,7 млрд АҚШ долларига камайишига хизмат қилади.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!