АҚШда президент Дональд Трамп ва жинсий зўравонликда айбланган ҳамда кейинроқ вафот этган миллиардер Жеффри Эпштейнни қўл ушлашган ҳолда тасвирловчи ҳайкал Вашингтондаги Миллий Малл ҳудудида иккинчи бор ўрнатилди.
Ҳайкал “Бест Friends Forever” (Абадий энг яқин дўстлар) деб номланган бўлиб, уни номаълум рассом яратган. У илк бор 2025 йил 24 сентябрда рухсатсиз тарзда ўрнатилган ва тез орада олиб ташланган эди. Кейинчалик зарурий ҳуқуқий рухсатномалар олингач, ҳайкал 2 октябрь куни яна ўз жойига тикланди.
Бу ҳайкал ижтимоий тармоқларда ва АҚШ оммавий ахборот воситаларида катта мунозараларга сабаб бўлмоқда. Кўплаб шарҳловчилар бу ишни сиёсий акс-садо берувчи санъат намунаси деб баҳоламоқда, айримлар эса бу орқали президент обрўсига путур етказилаётганини таъкидламоқда.
Ҳайкал рухсат асосида ўрнатилган бўлса-да, унинг қанча вақтгача туриши номаълум.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.